«Ўзбекнефтгаз» Чинобод нефт базасига ишга киритиш учун 10 минг доллар олган майор ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБнинг майор унвонидаги масъул ходими фуқарони «Чинобод нефть база» МЧЖ филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишига ёрдам беришини айтиб, бунинг учун 50 минг доллар сўрагани ва 10 минг доллар олаётган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ушбу хабар бўйича расмий муносабат тақдим этди.
«Ушбу ҳолат юзасидан аввало шуни таъкидлаш керакки, «Чинобод нефт база»си МЧЖда ҳеч қандай филиал мавжуд эмас. Қўлга олинган ИИБ ходимининг ҳам нефт базага алоқадор жойи йўқ.
Коррупцияга қарши курашиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тузилмасида ўзгариш қилинди ва муҳим қадам ташланди. Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан режали, мавзули, тезкор ва масофавий ўрганишлар ҳамда хизмат текширувлари ўтказиш учун «Молиявий ва комплаенс назорати» департаменти ташкил этилди.
Ушбу департамент айнан комплаенс соҳасидаги қонун, қоида ва стандартларга мувофиқ, шу жумладан, коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бажарилишини ҳамда манфаатлар тўқнашувларини меъёрий ҳужжатларга асосан бошқарилишини назорат қилади, масъул мансабдор шахслар фаолияти бўйича мақсадли ўрганишларни ўтказади.
Бир сўз билан айтганда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Коррупциясиз соҳа»га айланди.
Агар сиз соҳага оид қонун бузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг (71) 207-27-72 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин», – дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тақдим этилган маълумотда майор унвонидаги ички ишлар ходими 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган ИИВ Марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушлангани айтилган эди.
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024