Самарқандда 1000 кишилик карантин мажмуаси ва 100 ўринли шифохона қурилиши битказилмоқда
Карантин мажмуаси қурилиши Паст Дарғом туманида жойлашган ҳарбий қисмнинг бўш турган майдонида бундан бир ой олдин бошланган эди.
9,36 гектар ер майдонини эгаллаган мазкур 1000 ўринли мажмуа “Бунёдкор обод Пастдарғом” давлат унитар корхонаси қурувчилари томонидан барпо этиляпти. Лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмни ташкил этади.
Қурилиш вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Шукуров, лойиҳа раҳбари Ҳаёт Мирзаев ва “Бунёдкор обод Пастдарғом” давлат унитар корхонаси раҳбари Актам Бўриевлар иштирокида қурилиш ишларини муҳокама этмоқда.
- Ўтган бир ой ичида жойни тайёрлаш, тупроқни зичлаш ва шағал тошлари ёйишдан бошлаб, сўнгги қурилиш ишларигача бўлган, лойиҳада кўрсатилган ишлар амалга оширилди. Ҳозирда эса қурилиш ишларининг сўнгги босқичи ниҳоясига етказилмоқда, асфальтлаш ҳамда хавфсизлик камераларини ўрнатмоқдамиз. 5 июль санасига келиб 1000 кишилик карантин мажмуасини фойдаланишга топширишни кўзлаяпмиз, - деди бош пудратчи ҳисобланган "Бунёдкор обод Пастдарғом" давлат унитар корхонаси раҳбари Актам Бўриев.
Карантин ҳудуди 140 дан ортиқ контейнерлардан тикланган. Контейнерлар барча зарур мебеллар билан жиҳозланган.
Шунингдек, 100 ўринли шифохона қурилиши ҳам тез орада фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Ушбу мажмуани қуриш учун Самарқанд шаҳри «Ватанпарвар» маҳалласида жойлашган ҳарбий қисм ҳудудидан 18 гектар бўш ер майдони ажратилган.
Бош пудратчи ҳисобланган "Бунёдкор обод Пастдарғом" давлат унитар корхонаси маълум қилишича, лойиҳа қиймати 25 миллиард сўм бўлган бу мажмуа яқинида тиббиёт ходимлари учун турар жойлар қурилиши ҳам кўзда тутилган. Мазкур шифохона қурилишида 100 дан ортиқ қурувчи-ишчи ҳамда 20 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилган.
Шифохона юқумли касалликларни даволашга мўлжалланган бўлиб, даволаш ва реанимация бўлимлари, зарурий бино ва иншоотлар ҳамда тиббиёт ходимлари учун турар жойдан иборат бўлади.
Канализация, сув, электр энергия каби барча коммунал хизматлар тармоқлари тортиш тугалланмоқда, хоналарга телевизор ва кондиционерлар ҳамда бошқа зарурий мебель ва жиҳозлар ўрнатилмоқда.
Айни пайтда қурилишнинг якуний босқичлари, ҳудудни ободонлаштириш ва юқорида айтилганидек, ҳар икки мажмуага олиб бориладиган бир неча километр йўлларни асфальтлаш давом этяпти.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024