Жамият | 10:04 / 04.07.2020
20658
2 дақиқада ўқилади

Аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун 15 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 24 июнь куни соат 19:00да Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, тадбир жараёнида 30 ёшли Ш.Р. таниши 22 ёшли М.Қ. (аёл)нинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни, фотосурат ҳамда видео тасвирларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15 860 000 сўм пул беришини талаб қилиб, талаб қилинган 15 860 000 сўм пулларни М.Қ.нинг онаси М.А.дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи олиб бормоқда. 

Ш.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) банди билан гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида Ш.Р. айбланувчи тариқасида ишда жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.    

 

Мавзуга оид