Жамият | 13:46 / 04.07.2020
7293
2 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz можароси: Марғилонда фуқарони алдаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 11 июнь куни фуқаро Марғилон ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У 2020 йил январь ойида номаълум шахс ишончига кириб, Mercedes Benz Vito русумли автомашинасини 7.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 2.900 АҚШ доллари пулларни бериб, қолган пулларни кейинчалик беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бегона шахслар билан олди-берди қилмасликни, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид