Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ҳукумати коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режимини тўртинчи бор узайтирмоқчи
Арманистонда фавқулодда ҳолат режими 13 июлда ниҳоясига етади. Мамлакатда ўтган суткада 330 кишида коронавирус аниқланган, касалликка чалинганлар сони 28 936 нафарга етган.
Арманистон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини тўртинчи марта узайтиришни мўлжалламоқда.
"Вазият оғирлигича қолмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими зўриқиш режимида ишламоқда. Катта эҳтимол билан фавқулодда ҳолат режими яна бир марта узайтирилади", - деди мамлакат бош вазири Никол Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат режими тинимсиз узайтирилиши мумкин эмас ва келгусида фавқулодда ҳолат режимисиз эпидемияга қарши меъёрларни таъминлашда зарур воситаларга эга бўлиш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Арманистонда фавқулодда ҳолат режими 13 июлда ниҳоясига етади. Мамлакатда ўтган суткада 330 кишида коронавирус аниқланган, касалликка чалинганлар сони 28 936 нафарга етган.
Ягона ахборот марказининг маълумот беришича, ўтган суткада саккиз бемор вафот этган, жами вафот этганлар сони 650 кишини ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026