Фан-техника | 11:21 / 06.07.2020
5479
2 дақиқада ўқилади

Франция 5G тармоғини барпо қилишда Huawei иштирокидан воз кечмайди

Фото: AFP/Getty Images

Франция ҳудудида бешинчи авлод (5G) мобил алоқа тизимини барпо қилишда Хитойнинг Huawei компанияси технологияларидан батамом воз кечилмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ахборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги (ANSSI) раҳбари Гиём Пупар Les Echos нашрига берган интервюсида шундай баёнот берди

“Айни чоғда биз операторларнинг йирик шаҳарлар учун рухсат сўраган хатларини олдик. Бироқ, мен шуни айта оламанки, тўлиқ тақиқ бўлмайди”, - деган Пупар нашрнинг шу мазмундаги саволига жавобан. “Ҳозирда Huawei технологияларидан фойдаланмайдиган мобил операторларга бунда иштирок этмасликни маслаҳат берамиз. Ундан фойдаланаётган компанияларга эса, 3 йилдан 8 йилгача муддатда назарда тутувчи рухсатномаларни юборамиз”, - деган агентлик раҳбари.  

5 июл куни The Sunday Telegraph нашри ёзганидек, Буюк Британия ҳукумати ярим йилдан сўнг, қиролликда 5G тармоғини барпо қилишда Huawei компаниясининг хизматларидан воз кечишга қарор қилган. Нашрга кўра, Британия ҳукумат алоқа маркази Huawei технологияларидан фойдаланиш хатарига доир баҳоларини қайта кўриб чиққан.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия раҳбариятини Huawei компанияси билан ҳамкорлик мамлакат хавфсизлигига таҳдид эканлигидан огоҳлантирган эди. Бундан ташқари, Америка томони Британия алоқа инфратузилмасида Huawei ускуналаридан фойдаланиш Five Eyes айғоқчилик келишуви доирасида ахборот алмашинувини қийинлаштиришини билдирган. 

Huawei корпорацияси 1987 йилда ташкил топган. Унинг телекоммуникацион қурилмалари ва хизматлари дунёнинг 170дан ортиқ мамлакатида мавжуд. 

Мавзуга оид