Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fujitsu компанияси офисларининг ярмини ёпади ва 80 минг ходимини масофадан ишлашга ўтказади
Fujitsu ишлашнинг масофавий шакли ходимларнинг иш самарадорлигини оширади деб ҳисобламоқда.
Япониядаги энг йирик иш берувчилардан бири, Fujitsu компанияси пандемиядан сўнг ижарага олинган офислари майдонини 50 фоизга қисқартириш ва 80 минг нафар ходимини масофадан ишлашга ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg.
Компаниянинг билдиришича, Work Life Shift дастури жамоаларга «янгича тарз»га кўникишга ёрдам беради. Ходимлар қаердан: уйдан, йирик корпоратив марказ ёки компания филиалларидан биридан туриб ишлашни ўзлари танлайди. Масофадан ишлаш фабрикада ишлайдиганларга татбиқ этилмайди.
Fujitsu ишлашнинг масофавий шакли ходимларнинг иш самарадорлигини оширади деб ҳисобламоқда.
Ходимлар уйларида ишлаш шароитини яратишлари учун Fujitsu уларга ҳар ойда 5 минг иен (46 доллар) тўлайди. Улар пандемиядан олдин йўлкира учун устама олишарди.
Fujitsu Япониядаги энг йирик иш берувчилар рейтингида 17-ўринда туради. Bloomberg агентлигининг маълумот беришича, компанияда 130 мингга яқин киши ишлайди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026