«Сувсиз қийналяпмиз» – Деновда ногиронлар учун қурилган янги уйлар жўмракларидан лойқа сув келяпти
Kun.uz таҳририятига Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, «Янги Ҳазарбоғ» маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчиларнинг айтишича, мазкур уйларни қуриш ишлари 2018 йил октябрида бошланиб, ўша йилнинг декабрида якунланган.
Мурожаатчилар улар яшаётган хонадонлар янги қурилган бинолар бўлиб, ногиронлар ва кам таъминланганлар учун мўлжалланганини, мазкур уйларда улар бир ярим йилдан бери яшаётганликларига қарамасдан, ичимлик суви билан узил-кесил таъминланмагани, шу кунларда эса жўмраклардан лойқа сув келаётганидан шикоят қилишди.
Уйдаги жўмраклардан оқаётган рангли шубҳали сув истеъмолга аниқ яроқсиз, ундан ҳатто идиш-товоқлар ювиш, кир ювиш ва чўмилишда ҳам фойдаланиб бўлмайди. Фақат унитазда ишлатиш мумкин, холос.
Муаммо юзасидан Денов туман ҳокимига, маҳаллий сектор раҳбарига, «Президентга мурожаат» порталига мурожаат этишганини, аммо натижа бўлмаганини билдиришди.
Биз жорий йилнинг 27 июнь куни телефон орқали Денов тумани ҳокимлиги масъули билан боғланиб, ҳолат ҳақида изоҳ сўраганимизда у бу муаммо «икки кун ичида» ҳал бўлишини айтди. Бироқ муаммо ҳануз ечилмаган.
Маълумот учун шуни таъкидлаш лозимки, янги турар жой барпо этиш режалаштирилаётганда биринчи навбатда бўлажак уйларни ичимлик суви билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилади. Фақатгина мазкур масала ижобий ҳал бўлгандагина янги турар жой қуришга қарор қилинади.
Шокир Шарипов
Мавзуга оид
12:32 / 08.09.2024
“Ўзсувтаъминот” муҳим эслатма билан чиқди
22:38 / 07.09.2024
Сувсиз Ўзбекистон. Эски мавзунинг янги тафсилотлари
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
18:44 / 05.08.2024