Жаҳон | 22:41 / 08.07.2020
14248
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонлик аскар ҳарбий хизматдан қочиш учун 17та тошни ютди

Тожикистонлик оддий аскар Отабек Ибрагимов ҳарбий хизматдан қочиш учун 17та тошни ютди. Бу ҳақда ҳарбий суд маълумотига таяниб, «Ахбор» янгиликлар сайти хабар тарқатди.

Фото: Novosti.tj

Маълум қилинишича, Отабек Ибрагимов 2019 йил ноябрь ойида Турсунзода шаҳрига ҳарбий хизматга чақирилган. Бироқ ҳарбий хизмат шароитига чидай олмаган ва ундан қутулишни мақсад қилган йигит орадан 1,5 ой ўтгач, 7та тошни ютиб юборган.

Шундан сўнг Тожикистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий шифохонасига ётқизилган. Даволаниш чоғида аскар яна 10та тошни ютиб юборган.

Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 376-моддасига асосан, ўзига қасддан шикаст етказиш орқали ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, уруш шароитида эса 8 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Душанбе шаҳри гарнизони ҳарбий суди Отабек Ибрагимовни 376-моддада кўзда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Мавзуга оид