Жаҳон | 23:00 / 09.07.2020
8012
3 дақиқада ўқилади

Павел Дуров: Apple ва Google бутун дунёдаги стартапларни йўқ қилмоқда

Дуров Apple ва Google дастурчилардан даромадларининг 30 фоизини талаб қилиб ўз монопол мавқеидан фойдаланмоқда деб ҳисоблайди.

Павел Дуров Apple ва Google компаниялари стартапларнинг ривожланишига халал бераётгани ҳақида мақола ёзди.

«Telegram деярли ҳар ойда дастурчилар учун танловлар ўтказади. Ушбу танловлар ғолиблари, дунёнинг энг яхши дастурчилари мукофот сифатида биздан миллионлаб доллар олишган», — деб ёзди у.

Telegram тўрт йил олдин ўйин яратувчилар учун платформа ишга туширишга қарор қилганди: унда дастурчилар ўз иловаларини жойлашлари, фойдаланувчилар эса кўчириб олишлари мумкин бўларди. Аммо бу ғоя амалга ошмади.

«Apple бизга ўйин плафтормасини ишга туширишни тақиқлади. Биз Telegram ўйинлар каталогини ва платформанинг қарийб бутун интерфейсини ўчиришга мажбур бўлдик — акс ҳолда Apple бизга AppStore дўконидан Telegram’ни ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди».

Дуров Apple ва Google дастурчилардан даромадларининг 30 фоизини талаб қилиб ўз монопол мавқеидан фойдаланмоқда деб ҳисоблайди.

«Бугунги кунда смартфон фойдаланувчиларига ўз хизматларини сотаётган барча дастурчилар амалда ўзларидан кўра кўпроқ Apple ва Google учун ишлаб беради. Натижада Apple ва Google ўнлаб миллиард долларни ўзларининг оффшор ҳисобларида айлантиради, бутун дунёдаги юз минглаб дастурчилар эса зўрға кун кечиради».

Павел Дуров Европада Apple’га қарши бошланган антимонополия ишини «ижобий қадам» деб баҳолади. 

Дуровнинг фикрича, Apple фойдаланувчиларга иловаларни AppStore’дан бошқа манбалардан ҳам кўчиришларига имконият бериши тўғрисида қонун қабул қилиш керак.

«Худди фойдаланувчилар ўз компьютерларига истаган дастурини ўрнатиши мумкин бўлгани каби», — деб қўшиб қўйди тадбиркор.

«Иккита йирик корпорациянинг бутун инсониятдан солиқ йиғишига халақит бериш осон иш эмас. Корпорациялар учун минглаб лоббистлар, юристлар ва PR-агентлар ишлайди. Шу билан бирга, илова ишлаб чиқарувчилар яккаланган ва қўрқиб қолган, чунки уларнинг лойиҳалари тақдири Apple ва Google’га боғлиқ».

Мавзуга оид