Қозоғистонда коронавирусга қарши кураш учун 465 миллион доллардан ортиқ пул сарфланган
Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов коронавирус билан курашиш учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти ёзмоқда.
«Бугунги кунга қадар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун республика бюджетидан 191,9 миллиард тенге (465 миллион доллар атрофида) ажратилди. Бу маблағнинг 125 миллиард тенгеси бюджетни қайта шакллантириш доирасида, 66,9 миллиард тенге эса давлат захирасидан ажратилди. Ушбу маблағлар ажратилган санадан бошлаб қатъий белгиланган тартибда назорат қилинган. Давлат харидлари пайтида маблағларни охирги харидорга топширишгача бўлган жараён жиддий назоратда бўлган.
Бундан ташқари, коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағнинг сарфланишини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган назорат қўмитаси ҳам ҳисоблаб борган. Қўмита томонидан тиббиёт анжомлари ва тиббий хизматларнинг сифати, хавфсизлиги текшириб борилган», деган молия вазирининг биринчи ўринбосари Шолпанкулов.
Берик Шолпанкулов коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағ миқдори турли давлат органларининг вакиллари берган ҳисоботларда нега турлича эканлигини тушунтирди.
«Алихан Асханович (бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов) аввалроқ ҳукумат томонидан кўрилган комплекс чора-тадбирлар доирасида барча давлат органлари томонидан коронавирусга қарши кураш учун ажратилган умумий маблағлар ҳажми тўғрисида гапирган. Алексей Владимирович (Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой) эса фақат ССВга тегишли рақамларни эълон қилган», деган рақамларнинг турли хил айтилганини тушунтирган Шолпанкулов.
Аввалроқ Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ССВга 114 миллиард 826 миллион тенге миқдорида маблағ ажратилганини айтганди.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024