Ўзбекистон | 21:51 / 10.07.2020
8158
1 дақиқада ўқилади

Ургут тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди, у вақтинча ҳоким вазифасини ҳам бажаради

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Азамат Туронов Ургут тумани ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ургут тумани ҳокимлиги Маматжон Турдиев айни пайтда меҳнат таътилида бўлгани сабабли А.Туронов вақтинча ҳоким вазифасини ҳам бажаради.

А.Туронов 1995 йилда Туркиянинг Улудағ университетини тамомлаган. 2018-2019 йилларда Жомбой тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид