Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари Япониядаги етакчи университетларда грант асосида таълим олишлари мумкин
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг хабар беришича, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такасака Мунео бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташрифи чоғида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари Япониядаги етакчи университетларда грант асосида таълим олишлари масаласи муҳокама қилинган.
«Учрашув давомида меҳмонлар агентлик ва унинг таркибига кирувчи мактаблар фаолияти билан танишишди. Агентлик раҳбари учрашув доирасида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича ўз фикрлари билан бўлишди.
Ўзбекистон томонининг фикрига кўра, икки агентлик таълим дастурлари ва таълим сифатини такомиллаштириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, япониялик ўқитувчиларни PIIMA таркибига кирувчи мактабларга, жумладан япон тилини ўқитиш учун жалб қилиш каби масалаларда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Томонлар PIIMA мактаблари битирувчиларининг Япониянинг етакчи университетларида таълим олишларини, жумладан япон томони грантлари ҳисобига ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан JICAга Ўзбекистонда STEAM таълимини ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик таклифини ҳам берилди», дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, Япония томонига мактаблар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи маъқул келди. Такасака Мунеонинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ҳамма айни пайтда ташкилот томонидан амалга оширилаётган барча лойиҳалар музлатилган, шу сабабли икки томонлама лойиҳалар бўйича муҳокамаларни COVID-19 пандемияси билан боғлиқ барча чекловлар ечилганидан сўнг давом эттириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026