Трамп Россия агентлигига киберҳужумни маъқуллаганини тан олди
АҚШ президенти 2018 йили Россиянинг “Интернет тадқиқотлар агентлиги”га киберҳужумни амалга оширишга рухсат берганини тан олди. У бу маълумотни The Washington Post нашри шарҳловчиларидан бири Марк Тиссенга берган интервюсида тан олган.
“Тўғри”, - деб жавоб берган Оқ уй раҳбари Тиссен саволга жавоб берар экан.
Трамп, шунингдек, Барак Обама сайловгача бўлган даврда ҳам Россиянинг ўйинларидан хабардор бўлганини айтган. “Ёки унга айтишган. Шундайми, йўқми, ким билсин? У эса ошкор қилмади. Бунинг сабаби шундаки, Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонади, деган ишончда бунга аралашишни истамаган”, - деган Оқ уй маъмурияти етакчиси.
Трампнинг сўзларига кўра, у Обамадан фарқли ўлароқ, Россиянинг Америка сайлов жараёнига аралашувига доир разведка маълумотлари асосида иш тутган. “Қаранг, биз буни тўхтата олдик”, - деган Трамп.
Америка ҳарбийлари 2018 йилги оралиқ сайловларда Санкт Петербургда жойлашган “Интернет тадқиқотлари агентлиги”ни интернет тармоғидан узиб қўйишга қаратилган қарши киберамалиёт ўтказгани ҳақида The Washington Post 2019 йил февралида ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилган эди.
Мавзуга оид
16:05
Трампнинг янги одамлари. Оқ уйдаги муҳим лавозимларни кимлар эгаллайди?
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
12:15 / 12.11.2024