Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш рағбатлантирилади — Президент қарори
Ўзбекистон президентининг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ–4779-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 августдан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, қуввати 1 МВтгача бўлган микро ва кичик ГЭСлардан, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган сотиб олиш бўйича тариф сотиш, тарқатиш ва етказиб бериш харажатлари чегириб ташланган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари даражасида белгиланади.
Саноат кўламидаги (1 МВт ва ундан ортиқ) қайта тикланувчи энергия манбалари (ГЭСлардан ташқари) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни аниқлаш шаффоф аукцион (танлов) савдолари орқали амалга оширилади.
2020 йил 15 июлдан 31 декабргача:
750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (ДСҚ томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги давр — сутканинг қоронғи даврида (ягона электр энергетика тизимининг соат 22:00 дан 24:00 гача ва соат 00:00 дан 06:00 гача бўлган минимал юкламалар соатида) фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баробар миқдорда камайтириш коэффициенти қўлланилади.
Юридик шахслар томонидан табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов киритиш тўғрисидаги мажбурий талабни 30 фоизгача камайтириш имконияти давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
Шунингдек, президент қарори билан 3,3 млрд кВт*соат электр энергияси, 2,6 млрд куб метр табиий газ ва 16,5 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи, 2020–2022 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари, Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича «йўл харитаси», Ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ ёқилғи ёки минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналарни мажбурий энергетик текшируви (энергия аудити) дан ўтказишнинг 2021–2022 йилларга мўлжалланган жадвали тасдиқланган.
Бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Жамғарма тузилмаси ва кузатув кенгашининг таркиби тасдиқланган.
Мавзуга оид
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
20:09 / 03.02.2025