Жаҳон | 23:37 / 12.07.2020
6910
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск аҳолиси ҳибсга олинган губернаторни қўллаб-қувватлаб яна намойишга чиқди

Фото: dvnovosti.ru

Шанба куни Хабаровск, Комсомольск ва ўлканинг бошқа шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтганди. ИИВнинг маълумотига кўра, уларда 10 мингдан 12 минггача киши қатнашган.

Хабаровскда маҳаллий аҳоли қотиллик ташкил этишда гумонланиб ҳибсга олинган ўлка губернатори Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш яна акция ўтказди.

DV Hab нашрининг ёзишича, ўтказилишига рухсат берилмаган намойишда 3 минггача киши иштирок этган. 

Amur Media нашри хабарига кўра, Фургални қўллаб-қувватлаб Амурдаги Комсомольск шаҳрида ҳам акция ўтказилган. Унда юзга яқин киши қатнашган.

Шанба куни Хабаровск, Комсомольск ва ўлканинг бошқа шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтганди. ИИВнинг маълумотига кўра, уларда 10 мингдан 12 минггача киши қатнашган.

Губернаторнинг матбуот котиби Надежда Томченко намойишчиларга миннатдорлик билдирди, аммо акция тартибсизликларга айланиб кетмаслиги учун улардан тарқалишларини сўради. 

Сергей Фургал 9 июль куни қўлга олинганди. Унга қотилликка уриниш ва 2004-2005 йилларда тадбиркорларнинг ўлдирилишини ташкиллаштириш айбловлари қўйилган. 

Мавзуга оид