Хабаровскнинг ҳибсдаги губернаторини қўллаб ўтказилган митингларда полицияга самимий раҳмат айтилди
Россиянинг Хабаровск ўлкаси губернатори Сергей Фургал 15 йил аввал тадбиркорни ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинди. У икки йил аввал бўлиб ўтган сайловда Кремль томонидан қўллаб-қувватланган «Единая Россия» партияси номзоди – 2009 йил 30 апрелдан ўлкага губернаторлик қилиб келган Вячеслав Шпортни енгганди.
Россия либерал демократик партиясидан бўлган Фургал қотилликда айбланиб ҳибсга олинганидан сўнг партия етакчиси Владимир Жириновский Давлат Думасида ҳокимиятни кескин танқид остига олиб чиқиш қилди.
У РЛДПни Думадан олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилди.
11 июль куни ўлканинг маъмурий маркази Хабаровск шаҳрида ҳибсга олинган Сергей Фургални қўллаб-қувватлаб митинг ташкиллаштирилди. Шаҳар кўчаларига ўн минглаб намойишчилар чиқишди: акция шаҳар тарихидаги энг каттаси бўлганини қайд этишмоқда.
Гарчи у аввалдан келишилмаган бўлса-да, полиция митингга ва шаҳар кўчалари бўйлаб юришларга монелик кўрсатмаган.
«Медуза» мухбири митинг сабаблари, норозилик намойиши истиқболлари ҳақида хабаровсклик фаоллар билан суҳбатлашган.
«Одамлар биринчи навбатда ўз танловини ҳимоя қилган ва «Бу бизнинг танловимиз» дея бақиришган. Мен митинг қатнашчилари билан суҳбатлашдим: ҳеч ким губернатор гўёки 2004-2005 йилларда содир этган жиноят учун ушланганига ишонмаяпти. Шаҳарнинг қарийб барча аҳолиси бунда сиёсий буёқ кўрмоқда ва ўз танловларини охиригача ҳимоя қилмоқчи.
2018 йилда Фургални сайлашганда, одамлар Шпортга қарши овоз бериш учун боришганди. 2019 йилда РЛДП ғалаба қозонганида одамлар губернаторни ҳимоя қилиш учун сайловга келишган — ўшандаёқ унинг устидан мағзава ағдариш бошланган эди. Бу ҳам танловни ҳимоя қилиш бўлган эди. Ҳозирги митинг – ўша тарихнинг давоми.
Акция давомида бирорта провокация бўлгани йўқ. Оқ уй олдида бир одам полицияга раҳмат айтишни таклиф қилди. Бошқа митинглардан фарқли ўлароқ, полиция умуман аралашгани йўқ. Халқ ҳам уларга «раҳмат» деб баралла бақирди!» — деган РЛДПдан Хабаровск шаҳар думаси депутати Александр Каян.
«Фургал — хабаровскликлар қилган танлов, кейин президент администрациясидан москвалик тушунарсиз амакилар келиб, бу танловни тортиб олишмоқчи. Одамлар бунга қарши чиқишмоқда», — деган Алексей Навальнийнинг Хабаровскдаги штаби раҳбари Алексей Ворсин.
Фургалнинг ўрнига губернатор вазифасини бажарувчи инсонга нисбатан хабаровскликлар қандай муносабатда бўлишади, деган саволга Ворсин шундай жавоб берган:
«Бу — тайинланадиган ўша инсон нима қилишига ҳам боғлиқ. Лекин бу лавозимга ўтиришни истовчилар унчалик кўп бўлмаса керак. Вақтинчалик бажарувчи ким бўлмасин, Фургални мен қамаганим йўқ-ку, дея вазиятдан чиқишга ҳаракат қилади. Лекин тайинланган ҳар қандай инсонга аввал бошдан ишончсизлик билдирилади, ҳар қандай хатоси беэътибор қолмайди. Вазифа бажарувчи бўлиб бир ой ишлар, сайловда барибир унга ёмон бўлади.
Бу ерда Москва томонидан тайинланадиган инсон ғалаба қозона олишига ҳеч қандай имконият кўрмаяпман. Қандайдир айёрона схема тузишга, маҳаллийлардан кимнидир тортишга ҳаракат бўлади. Айрим ҳудудлардагидек, марказдан ФХХ ходимини жўнатиш қўлларидан келмайди. Бунақа номзодга бу ерда ишлаш осон бўлмайди».
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
17:48 / 20.12.2024