Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига янги директор тайинланди
Собиқ теннисчи Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг янги директори этиб тайинланди.
Фото: Facebook /massmediafond
«Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди», дея хабар берди фонд матбуот хизмати.
Тайинловга қадар у Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Александра Колесниченко – спорт устаси, Федерация Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган. 2009 йилда ITF рейтингида 577-ўринга кўтарилган. 2012 йилда Олмаотадаги менежмент университетини тамомлаган, 2016 йилда Туркиядаги Боғчашеҳир университетида PR йўналишида бакалавр даражасини олган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил январидан буён Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келган Хушнудбек Худойбердиев 1 июль куни ЎзА бош директори ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:49 / 21.01.2026
“Ишонч йўқлиги сабаб улардан қаҳрамон ясашди” – фаоллар Taftish.uz иши ҳақида
20:48 / 09.12.2025
Бир йилда дунёда 67 нафар журналист ўлдирилди – RSF
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
14:10 / 26.11.2025