Қирғизистонда ижтимоий объектлар тунги стационарга айлантирилмоқда
Қирғизистон пойтахти Бишкекда шифохоналарга тушаётган босимни камайтириш учун тунги стационарлар очилмоқда. Бу ҳақда 24.kg сайти ёзмоқда.
Манбада айтилишича, айни дамда доимий касалхоналардан ташқари пойтахтдаги бешта мактабда кундузги стационарлар очилган. Улар 08:00дан 20:00гача узлуксиз фаолият юритмоқда. 9 кун давомида стационарга 23 мингдан ортиқ беморлар мурожаат қилган ва уларнинг 18 мингга яқинига тиббий ёрдам кўрсатилган, 5 мингдан ортиқ одам консултация олган ва 139 киши касалхонага ётқизилган. Сўнгги 9 кун давомида стационарларда 9 киши вафот этган.
Бешта мактабдаги вақтинча стационар касалхоналар умумий 220 ўринга мўлжалланган. Маълум бўлишича, касалхоналарга тушадиган босимни камайтириш учун тунги стационарлар ҳам очилмоқда. Пойтахтдаги «ДСК» спорт комплекси ва «Консул» ресторани хўжайинлари ўз биноларини тунги стационар касалхонага айлантириш учун бепул ажратиб берган.
Кундузги ва тунги стационарларга ишлаш учун Бишкек ҳокимлиги шифокорларни ишга таклиф қилиб, эълон берган. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бундай турдаги вақтинча стационарларнинг очилиши асосий касалхоналардаги навбатларни бироз камайтирган.
Маълумот учун, айни дамда Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 11 117 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 147 нафари вафот этган. Хусусан, ортда қолган бир кун давомида қўшни республикада 15та янги ўлим ҳолатлари қайд этилди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024