Фан-техника | 17:00 / 15.07.2020
8341
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz биринчи ярим йилликда 930 та таянч станциясини ишга туширди

Фото: Mobiuz

2020 йилнинг олти ойида компания техник ривожланиш ва тармоқлар модернизациясига 100 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирди.

Mobiuz мобил оператори мазкур йилнинг биринчи ярми натижаларини сарҳисоб қилмоқда. Бу даврда компания асосий эътиборини республика бўйлаб 4G/3G тармоқларини кенгайтириш ва сиғимини оширишга қаратди. Эътиборлиси, 3 ойдан кўпроқ вақт давомида ишлар коронавирус пандемияси шароитида, барча санитар меъёрлар ва талабларни бажарган ҳолатда амалга оширилди.

Mobiuz'нинг 2019-2021 йилларда ривожланиш концепцияси асосида мавжуд таянч станцияларини 4G/3G ускуналари билан таъминлаш, эскирганларини замонавийларига алмаштириш, маълумотлар узатиш трафигини кенгайтириш мақсадида транспорт тармоғини модернизация қилиш, каналлар (CS) ва пакетлар (PS) коммутациясини кенгайтириш бўйича босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитларини яратишга хизмат қилади.

2020-йилга режалаштирилган ишлар доирасида Mobiuz Техник бўлинмаси ярим йил ичида 930 та таянч станциясини ишга туширди. Бир кунда бир нечтадан бошлаб ўнлаб станцияларни эфирга ёқишга эришилди. Ҳаттоки, 25-31 май кунлари, яъни бир ҳафта ичида компания учун рекорд даражадаги 134 та таянч станцияси иши йўлга қўйилди.

Умумий ишга туширилган станцияларнинг 51 таси – янги жойлашувдаги станциялардир. Хусусан, Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги Узункўл, Жаманша, Шортанбай қишлоқларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги Таган ва Қўшкўпир туманидаги Хайробод қишлоқларида, Сурхондарёнинг Ангор туманидаги Таллашкон маҳалласи ва бошқа жойларда алоқа ва интернет сифати аввалгига қараганда анча яхшиланди.

Шу йилнинг апрель-май ойларида Mobiuz техник жамоаси табиат инжиқликлари туфайли юзага келган талафотларни бартараф этиш бўйича фаолият олиб борди. Кучли шамол туфайли Бухоро вилоятининг Олот ва Коракўл туманларидаги алоқа объектлари зарар кўрган бўлса, Сардобадаги тошқин оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод каби туманларидаги бир қатор таянч станциялари ишдан чиқди. Компаниянинг техник жамоаси 24/7 режимида уларни тиклаш ишларини амалга оширди. Натижада барча объектлар иши босқичма-босқич қайта йўлга қўйилди.

«Mobiuz абонентлари мобил интернетдан фаол фойдаланишади. Улар янги техник ечимлар ва мобил алоқа тармоқлари имкониятларини тез ўзлаштиришади. Маълумотлар узатиш хизматига катта талаб борлиги танлаган йўлимиз тўғри эканлигини кўрсатмоқда, яъни янги техник объектларни ишга тушириб келяпмиз, мавжудларини янгилаяпмиз, интернетдан фойдаланиш қулай ва осон бўлишига ҳаракат қиляпмиз,» - дея таъкидлади Mobiuz'нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

  Танланган стратегиядан келиб чиққан ҳолда компания иккинчи ярим йил ичида яна камида 200 та таянч станциясини ишга туширишни, барча мавжуд объектларни 4G LTE тармоғига ўтиш учун ишларни якунлашни режалаштирмоқда. Транспорт тармоғига ҳам алоҳида эътибор қаратилади, хусусан, 8 та хизмат кўрсатиш марказларидаги 340 та ускуналарда реконструкция ишлари амалга оширилади. Бир қатор чуқур ихтисослаштирилган ишларни ҳам амалга ошириш кутилмоқда.

Mobiuz мобил операторининг янгиликлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумотларни www.mobi.uz сайтида ҳамда Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид