Туркия ва Россия ўзаро авиақатновларни тиклашга келишиб олди
Turkish Airlines шунингдек, 1 августдан Ўзбекистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, ЖАР ва БААга авиапарвозларни йўлга қўйишни режалаштирганини хабар қилган.
Туркия ва Россия 15 июлдан ўзаро авиақатновларни тиклашга келишиб олди, деб хабар берди Анадолу агентлиги.
13 июль куни Turkish Airlines 1 августдан Россияга парвозлар тикланишини хабар қилган ва ўз сайтида парвозлар амалга ошириладиган олтита шаҳарни кўрсатганди.
Ўша куни Туркия томонининг ташаббуси билан Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Кремль матбуот хизматининг хабар қилишича, мулоқотда «санитар-эпидемиологик вазият яхшиланиши баробарида туристик алмашувларни тиклаш истиқболи муҳокама қилинган».
Россия коронавирус пандемияси сабабли март охирида хорижга авиақатновларни бутунлай тўхтатганди.
Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова халқаро авиақатновларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш 15 июлдан бошланишини маълум қилганди.
Turkish Airlines шунингдек, 1 августдан Ўзбекистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, ЖАР ва БААга авиапарвозларни йўлга қўйишни режалаштирганини хабар қилди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024