Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск глобал интернет лойиҳаси тафсилотларини маълум қилди
Аввалроқ SpaceX Starlink терминалларининг ёпиқ бета-синовини йўлга қўйганди. Хоҳловчилар қурилмани уйларига ўрнатиши, глобал интернетдан фойдаланиши ва унинг иши ҳақида компанияга маълумот беришлари мумкин.
SpaceX асосчиси Илон Маск Starlink сунъий йўлдошлари сигналини қабул қилувчи қурилмадан фойдаланиш осонлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, терминални ҳовли ёки томга – осмон кўриниб турадиган ҳар қандай жойга қўйиш мумкин. Маскнинг аниқлик киритишича, қурилмага двигател ва мос сунъий йўлдошни топишга ёрдам берадиган махсус дастурий таъминот ўрнатилган.
Аввалроқ SpaceX Starlink терминалларининг ёпиқ бета-синовини йўлга қўйганди. Хоҳловчилар қурилмани уйларига ўрнатиши, глобал интернетдан фойдаланиши ва унинг иши ҳақида компанияга маълумот беришлари мумкин.
Starlink лойиҳаси доирасида орбитага 12 мингдан 30 мингтагача сунъий йўлдош олиб чиқиш мўлжалланган. Улар уч қават бўлиб Ерни ўраб олади ва шу тариқа бутун дунёга сифатли интернет етказиб беришни таъминлайдиган провайдер учун «сунъий йўлдошлар армияси» пайдо бўлади.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026