Ўзбекистон | 19:18 / 17.07.2020
7971
1 дақиқада ўқилади

Карантин пайтида ҳайдовчилик гувоҳномалари қандай алмаштирилиши бўйича изоҳ берилди

Давлат хизматлари маркази матбуот хизмати карантин вақтида ҳайдовчилик гувоҳномасини қаерда алмаштириш мумкинлиги бўйича изоҳ берди.

«Ўрнатилган карантин чоралари сабабли Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш хизматини кўрсатишда айрим чекловлар мавжуд. Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алмаштиришни Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод ва Яшнаобод туман Давлат хизматлари маркази, Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз тумани, Наманган вилоятида Наманган шаҳри, Фарғона вилоятида Фарғона шаҳридаги Давлат хизматлари марказида амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, паспорт талаб этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сон қарорига мувофиқ, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилди», деган ДХА матбуот хизмати раҳбари Севара Зокирова АОКАда ўтказилган брифингда.

Мавзуга оид