Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров «Грозний» телеканалининг саҳифаларига обуна бўлмаганларни «хавфли одамлар» деб атади
Чеченистон президенти Рамзан Қодиров республиканинг бош телеканали «Грозний»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига аъзо бўлмаган раҳбарларни «хавфли одамлар» деб атади.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикадаги Хой қишлоғида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда барча раҳбарларни ЧГТРКнинг (Чеченистон давлат телерадиокомпанияси) «Грозний» телеканали саҳифаларига обуна бўлишга чақирди.
«Тушунмайман, қандай қилиб Инстаграмда саҳифаси бўлган одам ЧГТРКнинг «Грозний» телеканали саҳифасига обуна бўлмаслиги мумкин? Ахир ҳамма янгиликлар ўша ерда-ку! Ўз ватанида бўлаётган янгиликларни билмай туриб қандай яхши ишлаш мумкин?
Уларни давлат ходими, бунинг устига бизнинг йўлдошимиз бўлган биродар деб бўлмайди. Агар кимки «Грозний»нинг YouTube ва ВКонтактедаги саҳифаларига аъзо бўлмаса, у биз учун хавфли инсон», деган Қодиров.
Маълумот учун, Чеченистон аҳолиси 1,4 миллион кишига яқин. ЧГТРКнинг «Грозний» телеканалини эса YouTube'да 426 мингдан кўпроқ ўқувчи кузатиб боради. Бу республика аҳолисининг деярли 30 фоизига тенг дегани.
Мавзуга оид
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
16:35 / 23.10.2025
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?
08:26 / 01.07.2025