21:54 / 17.07.2020
11664

Собянин москваликларнинг 60 фоизида коронавирусга иммунитет пайдо бўлганини айтди

Москва мэри Сергей Собянин шаҳарликларнинг 60 фоизида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлгани ҳақида баёнот берди.

Фото: ТАСС

«Москвада ҳам, Нью-Йоркда ҳам аҳолининг тахминан 60 фоизида коронавирусга жамоавий иммунитет ҳосил бўлди», — деб унинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Бир кун олдин Собянин «Комсомольская правда» радиосига берган интервьюда Москвада ўтказилган оммавий тест натижаларига кўра, «шаҳарликларнинг 20 фоизи коронавирусга қарши антитаналарга эга эканини, олимлар фикрига кўра эса бу қиймат янада юқори бўлиб, 60 фоиз эканини» айтган эди.

Шунингдек у одамларда рецепторлар даражасида Т-ҳужайрали иммунитет ҳам шаклланганини, улар вирусни таниб, унга қарши курашаётганини тушунтирди.

«Яъни кўпчилик москваликларнинг вужуди коронавирус нима эканини яхши билади ва унга қаршилик қила олади», — деди Собянин.

Москваликларнинг коронавирусга қарши антитана ҳосил қилинишини аниқлаш бўйича ўтказилган тест натижалари сўнгги марта 10 июль куни эълон қилинди. Мосгорздрав маълумотига кўра, шаҳарликларнинг 21,7 фоизида иммунитет шаклланган. Бу рақам 90 мингдан ортиқ одамдан олинган тест натижаларига асосланган. Бунда Мосгорздрав иммунизация тезлиги «пасайиб бораётгани»ни ҳам таъкидлади. «Бу ҳолат табиий, чунки москваликлар орасида касалланиш даражаси ҳам пасаймоқда», деб тушунтирди муассаса.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top