Ўзбекистон | 19:50 / 17.07.2020
24778
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Японияда абитуриентлар инқирози: бундан ўзбекистонликлар қанчалик манфаатдор?

Япониянинг дунёдаги ривожланган давлатлардан бири эканлигини (давлат бюджети 4 трлн АҚШ доллари атрофида) ёки иқтисодиёти ва ялпи ички маҳсулоти бўйича дунёда тўртликка киришини биламиз. 4000 дан ортиқ йўналишда халқаро тоифадаги мутахассисларни тайёрловчи олий ўқув юртлари борлигидан ҳам хабарингиз бўлса керак.

Хўш, кунчиқар мамлакатда таълим олишни истовчилар фақат шу омиллар сабаб Японияни танлашадими?

Бу танловда ундан ҳам муҳим икки жиҳат бор. Биринчиси, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда инглиз тилини юқори даражада билувчилар сони кундан-кунга кўпайиб бораётганлиги. Бу жараён — рақобат майдонида ўз-ўзидан бўлиши керак бўлган факторга айланяпти, дегани. Демак, энди сиз фақатгина инглиз тилини мукаммал билиш билан чекланиб, кўп марраларни забт эта олмайсиз! Сабаби, бугунги бозор иқтисодиёти қўшимча яна бир тилни билишни тақозо этмоқда.

Иккинчиси, Япония ишчилар инқирозига дуч келмоқда. Бугунги кунда у ерда 1 млн.дан ортиқ бўш иш ўрни бор. Бунга сабаб уларда туғилиш сонининг кескин пасайиб кетганидир.

Биз сизга Японияда таълим олиш ва ишлашнинг афзал томонларини айтиб, вақтингизни олмоқчи эмасмиз. Ҳар ким ўз билганича, кимдир ўқиб, ҳунар ўрганиб, бошқа биров шунчаки ўтказаётган карантин даврида келажагингиз учун манфаатли бўлган бир маълумотни етказмоқчимиз!

“MFactor” лойиҳасининг ўтган сонида карантинда ёшларнинг нафақат бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки келажаги учун муҳим қадамларни ташлаши учун ҳам яқиндан ёрдам берувчи янги лойиҳа ҳақида хабар қилинди.

Хўш, у қандай лойиҳа ва янгилиги нимада?

6 йилдан бери ўзбекистонлик ёшларни кунчиқар мамлакатда таълим олиб, ишлаб келишларига кўмак бераётган “StudyTokyo” япон тили мактабининг “Just Grant” лойиҳаси бу йилдан барча харажатлари қоплаб бериладиган грант асосида ўқишни ҳам йўлга қўймоқда. Шу пайтгача дастур асосида ёшлар фақат шартнома асосида ўқиш учун жўнатилган бўлса, энди шартнома тулашга шароити йўқ, аммо билими ва интилиши бор ёшларга ҳам  давлат гранти асосида ўқиш ва ишлаш имконияти яратилди.

Энг қизиғи, сиз бу лойиҳада қатнашиш учун япон тилини мукаммал билмаслигингиз керак. Шунақаси ҳам бўлар экан?!

Демак, дастурга бир хил даражадаги қизиқувчилар қабул қилинади ва шу кундан бошлаб уларга онлайн курс ҳамда видео дарслар тақдим этилади. Кимнинг шароити бўлмаса, унга компьютер ҳам берилади. Икки ойдан сўнг, японияликлар томонидан худди IELTSга ўхшаш имтиҳон олинади. Ўша имтиҳондан ўтиб, бюджет ёки шартнома асосида ўқиш имкониятини қўлга киритганларга то кетгунларига қадар япон тили янада мукаммалроқ ўргатилади.

Грантни ютгач, яна тил курсларининг нима кераги бор? Бунга сабаб, агар талаба япон тилини N3 даражада билиб борса, иш уни эмас, у ишни танлайди. Дарвоқе, бу лойиҳа асосида ўқишга кетганлар ҳафтасига 28 соат ишлаш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар! Талабалар Японияда юқори сифатли таълим олиш баробарида соатига камида 10 $ маош тўлайдиган ишга ҳам эга бўладилар. Бу сарфлаган барча харажатларни тўлаш ва келажаги учун сармоя йиғиш имконини ҳам беради.

Дастурга қачон ва қандай тартибда қабул бўлади?

Виза олиш масалалари қандай?

Кетишимга қандай кафолат бор?

Қайси университетни танласам экан?

Ўқишдан ташқари нима иш қиламан?

Шу каби саволлар сизга тинчлик бермаётган бўлса, яхшиси, лойиҳа раҳбари, “StudyTokyo” япон тили мактаби асосчиси Иброҳим Хуррамов томонидан ўтказиладиган БЕПУЛ ОНЛАЙН ВЕБИНАРЛАРДА иштирок этинг ва шу саволларга шахсан ўзингиз жавоб олинг!

Вебинарда иштирок этиш учун линкни босинг 👉 https://clck.ru/PXEBn

Дарвоқе, суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Mfactor”нинг YouTubeдаги каналида томоша қилиш мумкин, бунинг учун қуйидаги линкни босинг

👉 https://wep.wf/k5w3vw

Реклама ҳуқуқи асосида

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид