Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигига баҳо берди
Дунёдаги энг бадавлат 26 кишининг бойлиги ер юзи аҳолисининг ярми бойлигига тенг, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.
"Тенгсизлик – давримизнинг асосий хусусияти. Дунё аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи даромад ва бойлик ўртасидаги фарқ ўсиб бораётган шароитда яшайди. Дунёдаги энг бадавлат 26 кишининг бойлиги сайёрамиз аҳолисининг ярми бойлигига тенг", - деди Гутерреш.
У тенгсизлик фақат даромад, маош ва бойликдагина эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши уларнинг "жинси, оилавий ва ирқий келиб чиқиши, ногиронлиги ва бошқа омилларга боғлиқ".
Гутеррешнинг айтишича, кўпчилик, айниқса, туб халқлар, мигрантлар, қочоқлар ва кам сонли миллатлар учун тенгсизлик камситиш, суиистеъмолликлар ва адолат йўқлигини билдиради.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026