«Ўзбекнефтгаз» Бошқарув раиси йиғилиш ўтказди: пандемия даврида тармоқ барқарор ишлаши бўйича вазифалар белгилаб берилди
«Ўзбекнефтгаз» Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида пандемия даврида тармоқнинг барқарор ишлаши юзасидан селектор йиғилиши ўтказилди.
16 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоконференцалоқа йиғилишида тармоқнинг 2020 йил биринчи ярим йиллиги фаолияти чуқур танқидий руҳда таҳлил этилиб, инвестицион лойиҳалар ҳолати бўйича ҳисобот берилди.
18 июль куни ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бажарилиши, жорий йилнинг иккинчи ярим йиллик прогноз кўрсаткичлари ижроси сўзсиз таъминланиши бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхона, заводлар раҳбарлари иштирокида видеоалоқа орқали селектор йиғилиши ўтказилди.
Бошқарув раиси тизимда тўлиқ карантин қоидаларига амал қилиш, ишчи-ходимларни асраб-авайлаш, улар учун барча шароитларни яратиб бериш, иш жойларни дезинфекция қилиш, антисептик ва ҳимоя воситалардан тўлиқ фойдаланган ҳолатда ишлаш, назорат ўтиш жойларида ишчи ходимларнинг тана ҳароратини доимий ўлчаб боришни мутлоқо тўхтатмаслик борасида топшириқлар берди.
Бу борада мавжуд захира яратилишида камчиликларга йўл қўйган «Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги» департаменти раҳбарининг иши қониқарсиз деб баҳоланди ва муаммолар бартараф этилмаса жазо чоралари кўрилиши таъкидланди.
2020 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт бўйича белгиланган натижага эришиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди. Жорий йилда ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Бошқарув раиси GTL лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари декабрь ойида ниҳоясига етказилиши кераклиги, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ва Газли нефт-газ қазиб чиқариш объектларида 3та суюлтирилган газ олиш қувватлари сентябрь-ноябрь ойларида фойдаланишга топширилиши бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, «Денгизкўл, Ҳожидавлат ва Шарқий Олот газ конденсат конларини ўзлаштириш» лойиҳаси доирасида қудуқларни жиҳозлаш ишларини якунлаб, сентябрь ойида объект тўлиқ эксплуатацияга топширилиши белгиланди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида Жанубий Кореянинг «ЭсКей» компанияси ва Американинг «Хонейвел ЮОПи» компанияси билан олиб борилаётган ишлар, «Сокар» ва «БиПи» компаниялари билан инвестицион блокларда геология қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш, «Лукойл» компанияси билан Ўзбекистон Республикаси инвестицион блокларида олиб бориладиган геология-қидирув ишлари муҳокама қилинди ва вазифалар белгилаб олинди.
Амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан яна бири бу «Шўртан газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш». Лойиҳанинг қиймати 1,7 млрд. долларни ташкил қилади, бугунги кунда лойиҳа 300 млн. долларга «Газпромбанк» билан кредит маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда, қолган манбалар аниқ эмас. Шу боисдан, давлат раҳбари мазкур лойиҳага давлат кафолатисиз хорижий кредитларни, жумладан Хитой тараққиёт банкининг маблағларини лойиҳавий молиялаштириш асосида жалб қилиш бўйича кўрсатма бергани алоҳида таъкидланди.
«2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш Дастури» доирасида алоҳида Амалга ошириш гуруҳи (ГРП) ташкил этилиши лозимлиги ва бир ҳафта муддатга ушбу гуруҳ бўйича таклифларни киритиш борасида раис ўринбосарларига топшириқ берилди.
Геология қидирув ишларини амалга ошириш, углеводородларнинг янги захираларини топиш олдимизда турган энг устувор вазифалардан биридир. Шу сабабдан, Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда углеводород захирасини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.
Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз» жамияти ва «Лукойл» компанияси ўртасида ташкил этилаётган қўшма корхонага геология-қидирув ишларини олиб бориш учун истиқболли инвестицион блокларни аниқлаш масаласини жадаллаштириш лозимлиги айтилди.
Шунингдек, бурғилаш ва қурилиш билан тугатилган қудуқлар иш фаолиятини ўрганиш, бажарилган иш ҳажмлари далолатномаларини расмийлаштириш бўйича «Ишчи гуруҳи»нинг амалга ошираётган ишлари ҳам танқид қилинди.
Бошқарув раиси мавжуд аввалдан тўлов, жорий қарздорлик миқдорлари бўйича ноаниқликлар сақланиб қолаётгани, дебитор қарздорлиги бўлган ташкилотлар билан қарздорликни ундириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмаётганини танқид қилиб бу бўйича тегишли масъулларни огоҳлантирди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев тизимдаги корхона, завод раҳбарлари учун 2020 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши керак бўлган ишлар борасида аниқ вазифа ва топшириқларни белгилаб берди.
Жумладан, йил охирига қадар 34,6 млрд. куб метр табиий газ, 1,6 млн. тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқариш, 20 млрд. метр куб табиий газ захираларини ўстириш, 704,5 минг тонна автобензин, 790,3 минг тонна дизель ёнилғиси, 687,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши, 1,4 млрд. доллар инвестициялар ўзлаштирилишини, янги ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топширишни таъминлаш алоҳида таъкидланди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024