Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 12 йилда илк марта АҚШдаги элчини тайинлади
Беларусь президенти Александр Лукашенко ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Кравченкони АҚШдаги элчи қилиб тайинлади.
- Вазир ўринбосарлари Олег Кравченко ва Андрей Дапкюнас мос равишда АҚШ ва Австриядаги элчи қилиб тайинланди, - деб хабар берди Sputnik Беларусь.
Юридик фанлари номзоди ва дипломат Олег Кравченко 49 ёшда. Аввалроқ у давлат протоколи хизматида, шартнома-ҳуқуқ бошқармасида, Швециядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳамкорлик бошқармасида ва 2007-2008 йилларда АҚШдаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
2008 - 2014 йилларда Кравченко Беларуснинг АҚШдаги ишлари бўйича вақтинчалик вакил бўлган. Сўнгра ташқи ишлар вазирлигига қайтиб, 2017 йил январь ойида вазир ўринбосари қилиб тайинланган.
2008 йилда Вашингтон ва Минск ўзаро элчиларни чақириб олишган эди. Ҳозирги кунда ҳар иккала мамлакат ҳудудида ишончли вакиллар ишламоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026