Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нархларни асоссиз равишда оширган таксиларга нисбатан кескин чора кўрилади - Транспорт вазирлиги
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, агрегаторлар томонидан тарифнинг кўтарилиш функцияси ўчирилди.
Сўнгги кунларда йўналишсиз таксиларда йўл ҳақининг асоссиз равишда бир неча баробарга ошириб юборганлиги ҳолати аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Билдирилишича, йўналишсиз таксиларда йўлкира нархининг асоссиз равишда ошириб юборилиши билан боғлиқ вазиятни назоратга олиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва ИИВ ЙҲХББ билан ҳамкорликда йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш фаолиятини кўрсатувчи юридик шахслар ва такси буюртма қилиш бўйича интерактив хизматлар тақдим этувчи агрегаторлар иштирокида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот бўлиб ўтди.
Онлайн мулоқотда ташув фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва агрегаторлар йўналишсиз таксилар йўлкира нархи юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қатъий назоратга олиниши, нархларни асоссиз равишда ошириб юбориш ҳолатлари бўйича эса кескин чоралар кўрилиши (ташув фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг бекор қилиниши) юзасидан огоҳлантирилди.
Транспорт вазирлиги томонидан ушбу соҳада хизмат кўрсатувчи интеграторларга куннинг тиғиз вақтида такси хизматига бўлган талаб кескин ортган пайтда хизмат тарифининг автоматик тарзда ошиш функциясини ўчириш бўйича кўрсатма берилди. Айни дамда агрегаторлар томонидан тарифнинг кўтарилиш функцияси ўчирилди, дейилади маълумотда.
Шунингдек, Транспорт вазирлиги инспекторлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги ва ИИВ ЙҲХББ ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳлари томонидан йўналишсиз таксилар йўл кира нархининг асоссиз равишда ошириб юбориш ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин талабларига амал қилмасдан фаолият юритиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида махсус рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар аниқланган қоидабузарликлар юзасидан 25 та юридик шахсга нисбатан 64 лицензия карталарини бекор қилиш шаклида чоралар кўрилди.
Транспорт вазирлиги ташувчиларни ва йўналишсиз такси ҳайдовчиларини яна бир бор белгиланган карантин чораларига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланиш ва нархларни асоссиз равишда ошириб юбормаслик юзасидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026