Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ҳайдар Алиев кўчасида ҳаракатланишнинг қисман чекланиши яна 4 кунга узайтирилди
Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
13 июндан бошлаб Миробод туманидаги Ҳайдар Алиев кўчасининг Озарбайжон маданият маркази жойлашган манзилидан Сарикўл кўчаси кесишмасигача бўлган оралиғидаги йўлнинг бир томони таъмирлаш ишлари сабаб бир ҳафтага ёпилганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, мазкур йўл қисмида қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳаракатланишнинг қисман чекланиши 2020 йил 24 июль кунига қадар давом этади.
Қайд этилишича, шу вақт оралиғида автомобиллар оқими ҳам ҳаракатланишнинг битта чизиғи бўйича амалга оширилади.
Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
14:01 / 24.03.2026
Тошкентда ЯҲМ ўсиши бўйича Миробод етакчи бўлди
09:10 / 24.03.2026