Британия Россиянинг сайловларга аралашуви тўғрисидаги разведка ҳисоботини эълон қилди
Таъкидланишича, Россия 2014 йилда Шотландия мустақиллиги бўйича референдумга таъсир ўтказишга уринган.
Буюк Британия ҳукумати сайтида Россиянинг мамлакат сиёсий ҳаётига аралашуви тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди.
Британия парламентининг разведка бўйича қўмитаси бир йил давомида Москванинг турли сайлов кампанияларига аралашувини ўрганиб чиқди. Ҳисобот тўққиз бўлимдан иборат бўлиб, айрим бўлимлар киберсоҳа, дезинформация ва Британиядаги россияликларга бағишланган. Унда олигархларнинг Лондондаги ноқонуний маблағ айлантиришлари ва Кремл сиёсий таъсирини илгари суришлари айтилган.
Таъкидланишича, Россия 2014 йилда Шотландия мустақиллиги бўйича референдумга таъсир ўтказишга уринган. Шу билан бирга, британиялик депутатлар Россиянинг 2016 йилдаги Бирлашган Қиролликнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши бўйича референдумга аралашувини тасдиқлайдиган далилларни аниқламаган.
Ушбу ҳужжат 2019 йил мартда тайёрланган бўлиб, ҳукумат унинг эълон қилинишини бир неча марта ортга сурган.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024