Пандемия даврида Ўзбекистондаги фуқаролик ишлар бўйича судларда оммалашган мурожаатлар тури маълум қилинди
Жорий йилнинг олти ойи давомида фуқаролик ишлар бўйича судлар томонидан жам 92 мингдан зиёд фуқаролик ишлари кўриб чиқилди. Ушбу кўрсаткич ўтган мос даврга нисбатан қарийб мингтага ошган.
Олий суд ахборот хизмати маълумотига кўра, йил бошидан буён қарз ва кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низолар фуқаролик ишлар бўйича судларида энг кўп кўрилган масала (20 минг 403та) бўлди. Шунингдек, никоҳдан ажратиш (19 минг 74та), ўзбошимча ёки уй-жой қурилишларни буздириши масаласи (13 минг 747та) ҳам эътиборда бўлди.
«Ҳисобот даврида республикамиз судлари томонидан жами 30 минг 424та, 39 миллиард 878 миллион 717 минг 632 сўмлик (шундан вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаблар бўйича 18 минг 160та) суд буйруқлари чиқарилган бўлиб, бу 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 8 минг 206тага камайган», - дейилади Олий суд ҳисоботида.
Йил бошидан буён олти ой давомида 67 минг 488та даъво қаноатлантирилган, 10 минг 368та даъво асоссиз деб топилиб рад қилинган, шунингдек, 4 минг 30таси бўйича иш юритиш тугатилган, яна 10 мингдан ортиқ ариза кўрмасдан қолдирилган.
Ҳисобот даврида никоҳдан ажратиш бўйича ишларнинг фақат 11 минг 573таси қаноатлантирилган, 6 минг 727та иш бўйича даъво рад этилган.
«Ҳозирги кунда қолдиқда бўлган мазкур тоифадаги 11 минг 611та ишдан 7 минг 231таси бўйича тарафларга ўзаро ярашишлари учун судлар томонидан муддат берилган», - дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
13:53 / 28.11.2024
Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзосини ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024