Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжатлари фақат онлайн қабул қилинади
Самарқанд шаҳрида мактаб ёшига етган болаларнинг ота-оналари фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн кўринишда топширишлари мумкин бўлади. Аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам бу амалиёт жорий қилинганди.
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими томонидан шаҳардаги мактабларга янги ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчиларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш ташкил этилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ХТБ Kun.uz`га маълум қилди.
Коронавирус пандемияси вақтида ота-оналар ва ўқувчиларнинг саломатлигини хавф остига қўймаслик учун шу ташаббусга қўл урилган. Шунингдек, шаҳар ХТБсига кўра, қабул жараёнида юзага келаётган тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун ҳам ҳужжатлар фақат онлайн қабул қилиниши жорий қилинган. Зеро, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги айрим мактабларда 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш учун пул йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Жорий йил 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчиларнинг ҳужжатлари шаҳардаги ҳар бир мактабда ташкил қилинган телеграм рақами орқали қабул қилинади. Бунда ота-оналар қабул жараёни ҳар бир мактабга бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилишига жиддий эътибор беришлари лозим. Яъни, мактаб ёшига етган боланинг ҳужжатларини муаммо туғилмаслиги учун ўз ҳудудиги мактабга топшириш тавсия қилинади.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланиб юришларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида янги ўқув йилида 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжатлари онлайн тарзда навбатга қўйилиши ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026