Жамият | 11:26 / 21.07.2020
1929
2 дақиқада ўқилади

Сергели туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Қатор манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиал матбуот хизмати хабарига кўра, 22 июль куни Сергели туманининг 8- ва 9-қурилиш участкаларига йўналтирилган юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, шу муносабат билан қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Сергели-1 “Навқирон” МФЙ;
Сергели-2 “Иттифоқ” МФЙ;
Сергели-2 Нилуфар МФЙ;
Сергели-3 “Нурҳаёт” МФЙ;
Сергели-4 “Саховат” МФЙ 
Сергели-5А;
Сергели-5 Ҳабибий МФЙ;
Сергели-5 “Ўзгариш” МФЙ;
Сергели-6 “Меҳригиё” МФЙ;
Сергели-7А;
Сергели-7 “Мададкор” МФЙ;
Сергели-7 Зийнат МФЙ;
Сергели-8 “Янги Сергели” МФЙ;
Сергели-8 “Соҳибқирон” МФЙ;
Сергели-8А “Эзгулик“ МФЙ;
Чарағон ва Дўстлик мавзеси;
8-қурилиш участкаси;
9-қурилиш участкаси;
10-қурилиш участкаси;
Ал-Фарғоний МФЙ;
Йўлдош МФЙ;
“Софдил” МФЙ;
Сўғдиёна МФЙ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид