Жаҳон | 21:00 / 22.07.2020
24052
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияни Европа нефть бозоридан сиқиб чиқарди

Июлда Америка нефтининг Европага жўнатилиши ҳажми июндагига нисбатан 600 минг тоннага ошди ва 3,1 миллион тоннага етди.

АҚШ ОПЕК+ келишувидан фойдаланиб Россияни Европа нефть бозоридан сиқиб чиқарди, деб ёзмоқда Reuters.

Иштирокчи мамлакатларнинг нефть қазишни қисқартириш тўғрисидаги келишуви сабабли Россия экспортни камайтириши натижасида унинг нефти қимматлашди. Аммо бу келишувда қатнашмайдиган АҚШ учун имконият берди.

Июлда Америка нефтининг Европага жўнатилиши ҳажми июндагига нисбатан 600 минг тоннага ошди ва 3,1 миллион тоннага етди.

Америка хом ашёси маҳаллий қайта ишловчилар учун анъанавий навлар, хусусан Россиянинг Urals нефтини сиқиб чиқарди, деб ёзади агентлик. Россия нефтининг Европага экспорти кейинги 20 йил ичидаги минимум даражага тушиб кетди.

6 июнда ОПЕК+ йиғилишида нефть қазиб олувчи давлатлар вакиллари яна бир ой давомида – июль охиригача тарихдаги энг катта кўламли нефть ҳажмини қисқартиришни қўллаб-қувватлашга рози бўлишганди.

Мавзуга оид