Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойдан Хьюстондаги консуллигини ёпишни талаб қилди
Хитой ОАВнинг маълумот беришича, АҚШ консуллик ёпилиши учун 72 соат муҳлат берган.
АҚШ ҳукумати Хьюстон шаҳридаги Хитой консуллигини ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэньбиннинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат муносабатларидаги "мисли кўрилмаган таранглик"дир.
У шунингдек, Пекин Американинг бу ҳаракатига жавоб қайтаришини айтди.
Хитой ОАВнинг маълумот беришича, АҚШ консуллик ёпилиши учун 72 соат муҳлат берган.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2020 йилда анча ёмонлашди. Икки мамлакат бир-бирига нисбатан санкциялар жорий этмоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026