Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашхободда одамлар тўпланишининг олдини олиш мақсадида кўчалардаги банкоматлар демонтаж қилинмоқда
Туркманистонда одамларнинг гавжум бўлиб тўпланишининг олдини олиш мақсадида пойтахт Ашхободда банк муассасаларидан ташқарида жойлашган банкоматлар олиб ташланмоқда, деб ёзади turkmen.news.
Чунки банкоматлар олдида картасидаги пулини нақдлаштириб олиш илинжида бўлган юзлаб инсонлардан иборат улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда. Энди аҳоли янада каттароқ навбатларга туришга мажбур бўлмоқда: карта билан ҳамма жойда ҳам савдо қилиб бўлмайди.
Русбозор, Текин бозоридаги банклар ҳовлисидаги, шунингдек машҳур савдо марказларидаги банкоматлар олиб ташланган. Молия муассасалари ичида катта навбатлар ҳосил бўлмоқда. Пойтахт аҳолиси, унга қўшилиб қўшни Ахал вилоятидан келганлар маоши, пенсияси ва болалар нафақасини ечиб ололмаяпти.
Ашхободда карта воситасида тўлов қилиш мумкин бўлган жойлар кам, бироқ сўнгги кунларда мана шу саноқли жойларда ҳам чекловлар жорий этилмоқда. Нашр манбасининг сўзларига кўра айрим дорихоналарда 200 манат (8 АҚШ доллари) савдодан ошса паспортнинг ксеронусхаси талаб қилинмоқда. «Дорихоналарда улкан навбатлар пайдо бўлган. Одамлар вирусга ва бактерияга қарши препаратлар, ҳимоя ниқоблари ва антисептикларни харид қилишмоқда», деган у.
Туркманистонда 21 июлдан бошлаб маҳсулот павильонларидан ташқари барча йирик бозорлар санитар қайта ишлаш мақсадида ёпилган. Ашхободда барча истироҳат боғлари ва савдо марказларига ҳам қулф илинган.
22 июль куни кўплаб туркманистонликлар қуйидаги мазмундаги СМС-хабарнома олишган: «Атмосфера ҳавосининг инсон организмига салбий таъсирининг олдини олиш учун мамлакат соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги фуқароларга ҳимоя ниқобларини тақиб юришни тавсия этади».
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026