Жаҳон | 17:54 / 22.07.2020
6489
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президентининг коронавирусга топширган учинчи тести мусбат чиқди

65 ёшли президент Бразилия штатларида коронавирус тарқалишига қарши киритилган чеклов чораларини танқид қилиб келади.

Фото: REUTERS / Adriano Machado

Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирусга топширган учинчи тести мусбат чиқди. Бу ҳақда президент маъмуриятига таяниб G1 портали хабар берди.

"Президент Жаир Болсонару соғ-саломат, шифокорлар кузатувида.. Президент 21 июл куни топширган тест мусбат чиқди", - дейилади хабарда.

Бразилия раҳбарида 7 июл куни касаллик аниқланганди, у ўшандан буён ўз қароргоҳида изоляцияда бўлиб турибди.

Болсонару якшанба куни қароргоҳида бир неча юз нафар тарафдорларини қабул қилди. 65 ёшли президент Бразилия штатларида коронавирус тарқалишига қарши киритилган чеклов чораларини танқид қилиб келади.

Март ойида Болсонару коронавирусни "кичикроқ грипп" деб атаганди.

 

Мавзуга оид