Технология | 19:08 / 22.07.2020
8356
1 дақиқада ўқилади

iPhone 13 рекорд даражада юпқа бўлади

2021 йилга режалаштирилган iPhone янги экран билан чиқади. Бу ҳақда кореянинг ET News нашрига таянган ҳолда Lenta хабар берди.

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Манбанинг маълумотига кўра, Apple анъанавий OLED-панеллардан воз кечади ва интеграциялашган сенсор қатламга эга OLED-экранлардан фойдаланади.

Бу смартфоннинг олд қисмидаги компонентлар миқдорини камайтириш ва iPhone таннархини пасайтириш имконини беради. Мутахассисларнинг қайд қилишича, янги смартфонларнинг дисплейи рекорд даражада юпқа бўлади, бу эса девайснинг габаритларига ҳам таъсир кўрсатади. Бунда Apple бўш қолган сатҳдан янги компонентларни жойлаштириш учун фойдаланиши мумкин. 

Журналистларнинг башоратига кўра, компания смартфонлар нархини туширмайди, бироқ iPhone 13 янги турдаги дисплейнинг татбиқ қилинишидан қимматламайди. Катта эҳтимол билан OLED-экранларни Samsung компанияси ишлаб чиқаради.

2020 йил охиригача iPhone смартфонларининг бир неча турини тақдим қилиши кутилмоқда. Уларнинг барчаси OLED-экран ва 5G тармоқларида ишлаш технологиясига эга бўлади.

Қўшимча қилиш жоизки, Apple  тарихидаги энг юпқа смартфон 6,9 мм қалинликка эга iPhone 6 ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид