Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавируснинг оғир шаклига чалинганларда қандай аломатлар сақланиб қолиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида сақланиб қолиши мумкин бўлган аломатлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, инфекциясиянинг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби полиорган ўзгаришлар юзага келади.
«Бунинг натижасида касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг 20-30 фоизга камайиши, альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келиши сабабли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин. Бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.
Бундан ташқари, баъзи беморларнинг юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб тизимида хам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин», деди Отабеков.
У брифинг давомида шунингдек, коронавируснинг енгил формасидан тузалган беморларда қолиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида ҳам гапирди.
«Турли тасдиқланмаган манбаларда коронавирусдан даволангандан сўнг мия емирилиши, бепуштлик каби асоратлар қолади, деган маълумотлар тарқамоқда.
Касалликнинг тиббий патогенези билан танишмаган ҳолда бундай гапларни тарқатиш ноўрин. Коронавируснинг енгил шаклини бошдан кечирган беморларда касалликдан тузалгандан кейин деярли асоратлар кузатилмаяпти», деди у.
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
15:00 / 10.06.2025
Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – ССВ
11:25 / 30.05.2025