Ўзбекистон | 11:41 / 23.07.2020
7969
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатади. У озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат

Тегишли қарор Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинди.

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатади, деб ёзмоқда zakon.kz.

Тегишли қарорни мамлакат бош вазири Асқар Мамин имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари юборилади. Улар орасида ун, гречка, ўсимлик ёғи ва консервалар мавжуд.

Афғонистонга эса расмий гуманитар ёрдам кўрсатиш учун беш минг донадан ортиқ товарларни юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Афғонистонга кўрпа-ёстиқ, қишки чодирлар, металл каравотлар, матрацлар, ёстиқ жилдлари, чойшаблар ва адёллар тақдим этилади.

Шунингдек, республикага иссиқ кийимлар ҳам топширилади.

Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги гуманитар ёрдам олувчиларни аниқлаб, уларни етказиб бериш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирилишини таъминлаши керак.

Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигига гуманитар юкларни Ўзбекистон ва Афғонистондаги манзилларга ташиш ҳамда етказиб бериш вазифаси топширилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид