Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғалладан бўшаган майдонларга экиладиган экинлар миқдори ва кутилаётган ҳосил ҳақида маълумот берилди
Жорий йилда эртаки экинлар ва ғалладан бўшаган майдонларга жами 858,5 минг гектар (ўтган йилга нисбатан 38 минг гектарга кўп) такрорий экинлар экиш белгилаб олинган. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов 24 июль кунги брифингда маълум қилди.
Холиқовнинг сўзларига кўра, бугунга қадар республика миқёсида 672 минг гектар (78%) майдонга, шу жумладан:
68 минг гектар (59%) сабзавот, 27,5 минг гектар (65%) картошка, 22,6 мингга (64%) полиз, 17 минг гектар (84%) мойли, 260 минг гектар (76%) дуккакли экинлар, 44 минг гектар (76%) шоли, 182 минг гектар (96%) озуқа ва 51 минг гектар (93%) бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.
Бу борада у картошка экиш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётганини ҳам тан олди.
«23 июль ҳолатига, 27,5 минг гектар (графикка нисб – 83%, режага – 65%) майдонга картошка экилди. Бу борада бироз кечикяпмиз.
Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экишни 5 августгача, жумладан картошка экишни 26 июлгача якунлаймиз», – деди вазир ўринбосари.
Баҳодир Холиқов брифинг давомида йил якуни билан республика миқёсида қанча ҳосил етиштирилиши кутилаётгани ҳақида ҳам маълумотларни келтириб ўтди.
«22,7 млн тонна мева-сабзавот, шу жумладан:
2,9 млн. тонна мева (107%), 1,6 млн. тонна узум (106%), 11,9 млн. тонна сабзавот (117%), 2,5 млн. тонна полиз (123%), 3,2 млн. тонна картошка (103%), 569 минг тонна дуккакли (168%) ва 200 минг тонна мойли (194%) маҳсулотлар етиштириб берилади», – дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:52 / 30.09.2025
“Дадамга тегманглар, илтимос” – Фарғонада ички ишлар ходимлари фермерга тўппонча ўқталди
19:47 / 11.08.2023
Риштон туманига янги ҳоким тайинланди
07:38 / 16.11.2021
Қишлоқ хўжалиги ерларини дронлар ёрдамида кузатиш йўлга қўйилади
07:36 / 16.11.2021