Жаҳон | 21:01 / 24.07.2020
5642
1 дақиқада ўқилади

Москвада ҳайит намозини жомеъ масжидида фақат диний уламолар ўқийди

Россия уламолар кенгаши барча мусулмонларга ўз оилалари даврасида муфтийнинг байрам маърузасини онлайн-режимда тинглашни тавсия қилган.

Фото: Петр Ковалев/ТАСС

Москвада 31 июл куни Қурбон ҳайити намози фақат диний уламолар томонидан бошқа намозхонлар иштирокисиз ўқилади. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши фатвосида айтилади.

Қайд этилишича, коронавирус тарқалиши хавфи боис Москвада ҳайит намози фақат жомеъ масжидида имомлар, муаззинлар ва муфтий ўринбосарлари иштирокида ўқилади. Бошқа масжидларда ҳайит намозини адо этиш тавсия этилмайди.

Бошқа ҳудудларда эса диний бошқармалар ҳудуддаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳайит намозини ўқиш тартиби борасида ўзлари қарор чиқаради.

Уламолар кенгаши барча мусулмонларга ўз оилалари даврасида муфтийнинг байрам маърузасини онлайн-режимда тинглашни тавсия қилган.

Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий шайх Равил Ғайнутдиннинг маърузаси "Россия 1" телеканали орқали трансляция қилиниши эслатиб ўтилган.

Ўзбекистонда ҳам Қурбон ҳайити байрами 31 июль куни нишонланади. Бу борада президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори қабул қилинди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид