«Ўзбекнефтгаз»: Карантин даврида табиий газ қазиб чиқаришда бир дақиқа ҳам узилиш бўлгани йўқ
«Kun.uz» мухбири «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналар ва улардаги ишчилар фаолиятини ўрганиш учун Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Айни пайтда нефт-газ соҳасидаги корхоналарда ишчилар фаолияти вахта режимида йўлга қўйилган.
«Президент Шавкат Мирзиёев томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, янги самарали натижа углеводород захиралари, конларни қидириб топиш ва уларни ишга тушириш бўйича берилган топшириқлар ижросини бажариш учун ишчи-ходимларни вахта режимида ишлашини таъминлаб, уларга барча шароитлар яратиб бераяпмиз», – деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбарига кўра, Ўзбекистонда карантин бошлангандан токи шу кунга қадар табиий газ қазиб чиқаришда тўхталиш ва узилиш мутлоқо бўлган эмас.
«Аксинча, олдинги даврларга нисбатан ишчи-ходимларнинг фидокорона меҳнати эвазига кўпроқ табиий газ қазиб чиқаришга эришдик», – деди Меҳриддин Абдуллаев.
Айни кунларда жамият Бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёдаги конлар ва қудуқларда бўлиб, режага асосан ва сифатли амалга ошириш орқали углеводород хом-ашёсини қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришиш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганмоқда.
Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ «Жанубий тандирча» конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида ишчи-ходимлар учун пандемия даврида ташкил этилган меҳнат шароити, ушбу кон ҳудудида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилаётган 54-сонли табиий газ қудуғи ва бурғилаш ишлари олиб борилаётган 63-сонли қудуқдаги иш жараёнини атрофлича кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш» бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш» бўйича қиймати 49 млн долларлик инвестиция лойиҳаси ва бу бўйича қилинаётган ишлар ўрганилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати томонидан хабар берилишича, Бошқарув раиси иштирокида Давлат геология қўмитаси мутахассислари, “Ўзбекгеофизика” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Нефт ва газ конлари геологияси ва қидирув институти” (ИГИРНиГМ) мутахассислари ва соҳа геологлари иштирокида Муборак газни қайта ишлаш заводида сайёр йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигида бажариладиган ишлар юзасидан геология ва бурғилаш, 2021 йилда эса углеводород хомашёси захирасини кўпайтириш муҳокама қилинган.
Kun.uz вакиллари ҳам икки кун мобайнида табиий газ қазиб чиқариш қудуқларида бўлиб, ишчи-ходимларнинг кундалик иш фаолияти ва табиий газ қазиб чиқариш жараёнларини ўрганди. Тез орада нефт-газ соҳасида меҳнат қилувчи ишчиларнинг бир кунлик ҳаёт тарзидан ҳикоя қилувчи видеорепортаж тақдим этилади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024