Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд давлат тиббиёт институтида зарур тиббий мутахассисларни зудлик билан тайёрлаш йўлга қўйилди
Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан захира кадрлари тайёрлаш бўйича ўқув курслари ташкил қилинди. Kun.uz мухбирига кўра, бу ҳақда институт ректори Жасур Ризаев вилоят ҳокимлигида ўтган брифингда маълум қилган.
Жумладан, институт қошида инфекционист, эпидемиолог, вирусолог, ПЗР лаборанти, реаминатолог мутахассислари тайёрлаш бўйича 18 соатлик ўқув курслари ва цикллари ташкил этилди.
Бундан ташқари, врач-реаминатологлар, тор соҳа мутахассисларидан пульмонолог ва вирусологларни қайта тайёрлаш юзасидан Самарқанд вилояти бўйича 144 соатлик мобил цикллар ташкил этилди.
«Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассисларидан иборат мобил гуруҳлар жойлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам бўлиб, беморларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Олийгоҳнинг малакали профессорлари вилоят ҳудудидаги тиббий муассасалар шифокорлари билан беморларни даволаш юзасидан онлайн консультациялар ўтмоқда», деган ректор ўз чиқишида.
Мавзуга оид
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026