Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарадан ўтказилаётган товарлар намуналарини божхона тизимида тасарруф этиш тартиби тасдиқланади
Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналар ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг ““Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналар ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати тўғрисидаги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 211-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарлардан намуналарни (синамаларни) танлаб олиш, уларни божхона лабораторияларига тақдим этиш, тасарруф этиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.
Намуналарни (синамаларни) олиш уларни идентификациялаш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) биноан товар кодини аниқлаш мақсадларида амалга оширилади.
Товарлардан намуналарни (синамаларни) олиш усули, товар турига боғлиқ ҳолда, халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари ва улар асосида Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) томонидан ишлаб чиқилган услубиётлар билан аниқланади.
Товар намуналарини (синамаларни) тасарруф этиш ҳамда божхона экспертизасини ўтказиш учун зарур сарфлаш материаллари божхона органларининг ҳар йилги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда харид қилинади.
Божхона экспертизаси учун тадқиқот (экспертиза) мақсадларида товарлардан намуналар (синамалар) олиш учта ҳолатда:
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар юзасидан божхона органининг мансабдор шахси томонидан;
божхона назоратида бўлмаган товарлар юзасидан жисмоний ёки юридик шахслар томонидан;
ваколатли орган қарорида белгилаган шахс томонидан амалга оширилади.
Тадқиқот (экспертиза) мақсадларида “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштирилаётган товарлардан намуналар (синамалар) олиш, божхона органи бошлиғи томонидан масъул этиб тайинланган божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахс ва зарурият юзасидан (заҳарли, токсик, кучли таъсир қилувчи товарлар) эса - мутахассис иштирокида амалга оширилади.
Бунда божхона органининг мансабдор шахси намуналар (синамалар) товар партиясининг таркиби ва хусусиятларини тўлиқ ифодалаши ҳамда олинган намуналар (синамалар), шунингдек маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахс намуналар (синамалар) олинаётганда божхона органига кўмаклашишга мажбур.
Намуналар (синамалар) уч нусхада олинади ва уч нусхада тузиладиган “Намуналарни (синамаларни) олиш далолатномаси” божхона органининг мансабдор шахси томонидан расмийлаштирилади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси намуналар (синамалар) билан божхона лабораториясига юборилади.
Далолатноманинг иккинчи нусхаси товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга берилади.
Далолатноманинг учинчи нусхаси назорат учун тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган божхона органида қолдирилади.
Намуналар (синамалар)нинг ҳар бир нусхаси қадоқланади ва махсус қадоқ устидаги жадвал товар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ҳамда божхона органи мансабдор шахсининг рақамланган шахсий муҳри билан пакетнинг белгиланган қисмига муҳр босилади.
Намуналарни (синамаларни) олишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органи бошлиғи ёки ваколатли органнинг масъул ходими зиммасига ҳамда намуна ва синамаларни олган шахсга юклатилади.
Мавзуга оид
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025