«Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамаси 11.07.2020 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 438-сон қарорни қабул қилди.
Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар корхонанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;
артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;
артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
артемия цистасини саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.
Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги корхонанинг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига бир ой муддатда «Орол артемия саноат» ДУКнинг уставини тасдиқлаш, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштирилиши таъминлаш вазифаси топширилди.
Ҳужжат 11.07.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
09:37 / 30.09.2023
Оролдаги артемия цисталарини йиғиш учун квоталар E-auksion орқали берилади
11:40 / 08.02.2023
Орол қуриган тубида 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади
14:04 / 01.02.2023
Орол денгизи қуриган тубида ўрмонзорлаштиришнинг навбатдаги мавсуми бошланди
09:05 / 11.11.2022