Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 80 мингдан ошди
Қозоғистонда яна 1 740та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Tengrinews COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича мамлакат идоралараро комиссиясига таяниб.
Коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 1 740та янги ҳолатидан симптоматик ташувчилар - 924 нафар, асимптоматик - 816 нафар.
Умуман олганда, мамлакатда COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 80 226тага етди:
Олмаотада - 10 318 (+220),
Атирау вилоятида - 9866 (+156),
Нур-Султонда - 9494 (+251),
Қарағанда вилоятида - 7831 (+150),
Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 5211 (+91),
Шарқий Қозоғистон вилоятида - 5129 (+215),
Чимкентда - 4615 (+39),
Олмаота вилоятида - 3933 (+53),
Жамбил вилоятида - 3183 (+61),
Ақтўбе вилоятида - 2910 (+36),
Павлодар вилоятида - 2753 (+109),
Қизилўрда вилоятида - 2706 (+80),
Шимолий Қозоғистон вилоятида - 2625 (+85),
Мангистау вилоятида - 2583 (+64),
Туркистон вилоятида - 2571 (+19),
Ақмўла вилоятида - 2261 (+51),
Қўстанай вилоятида - 2237 (+60).
Эслатиб ўтамиз, дунёда COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони рекорд даражада кўпайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 24 июль кунги маълумотига кўра, ўтган сутка давомида бу касалликка чалинганлар сони 284 мингдан ошди, 9,7 мингдан ортиқ одам вафот этди.
Шу билан бирга, Қозоғистондаги клиник ва диагностика лабораториялари мутахассислари қозоғистонликларнинг ярми коронавирусга қарши иммунитетга эга бўлганини айтишди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида COVID-19 учун ўзини текширтириб кўришга қарор қилган фуқаролар орасида 50 фоиздан ортиғи вирусни у ёки бу шаклда бошидан ўтказгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
15:04
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024