Ўзбекистон | 14:04 / 25.07.2020
8491
2 дақиқада ўқилади

Сўх гарнизонида жанговар тайёргарлик машқлари ўтказилмоқда

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Шарқий ҳарбий округ Сўх гарнизонида инновацион ёндашув асосида жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда ҳарбий округ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳиятларини янада ошириш, уларнинг профессионал маҳоратларини юксалтириш бўйича ҳар бир жанговар тайёргарлик машғулотлари карантин қоидалари асосида ўтказилиб келинмоқда. Машғулот жойларида эса доимий дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

«Шунингдек, амалий машқлардан олдин электрон ўқув тренажёрларида кўп бор шуғулланиш йигитларнинг кўрсатилган нишонларни бехато ҳамда ортиқча ўқ-дори сарф қилмасдан ишғол этишларини таъминлаяпти», - дея, аввалги жанговар тайёргарликлар ҳақида маълумот бериб, хабар берганди округ матбуот хизмати.

8 июнь куни Марказий ҳарбий округ қўшинларида эса 2020-2021 ўқув йилига бағишланган тантанали митинг бўлиб ўтганди. Тадбирдан сўнг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда намуна сифатида реал замонавий жанг шароитига мослаштирилган мажмуавий махсус машқлар кўрсатиб берилган.

Мавзуга оид